12chairs_uzb Affresco_uzb Caravan_uzb Chelsea Gruzdv_uzb Izumi_uzb Sato_uzb Chinaras_uzb Kp

Short En / Short Rus / Short Uzb
Affresco_uzb

Аффреско чорлагай Сизни тушликка!
Альфредо соусли кўнгилхушликка!
Бонисимо, дейсиз, бетакрор маза,
Олиймақомликдир бунда андоза.
Бундаги пиццага керакмас мақтов,
Хушбўй ҳидларига мафтунсиз дарров!
Деворий суратлар, хуштаъм шароблар,
Сицилия сари Сизни етаклар.
Минг йиллик дўст каби содиқ, қадрдон
Қарши олар бунда Сизни жуфт Арслон .

%d0%a0%d0%b8%d0%b7%d0%be%d1%82%d1%82%d0%be_%d0%a7%d0%b5%d1%80%d0%bd%d0%be%d0%b5

ҚОРА РИЗОТТО


Ризотто – итальян пазандалик санъатининг дурдоналаридан биридир. Affrescoда анъанавий итальян ризоттосининг бир неча турлари намойиш этилган. Қадимдан ризотто гуручнинг алоҳида навларидан тайёрланади; нафақат Италияда, балки ундан анча узоқда энг маълум ва машҳур бўлган гуруч нави - бу арборио. У Италиянинг шимолий-ғарбидаги Верчелли провинциясида етиштирилади. Бу ердан у Affrescoга келтирилади. Тайёр арборио гуручининг таъми нозик қаймоқтаъмлиги билан ажралиб туради. Таом ўзининг нордон ёрқин таъмга эга бўлишини сабаби ризоттога каракатица сиёҳи, «mascarpone» десерт пишлоғи ва «mozzarella di bufala» пишлоғи қўшилганидандир. Тайёр ризотто ўзига хос қора ранги билан ажралиб туради ва анъанага кўра йўл-йўл майда қисқичбақа билан безатилади.