12chairs_uzb Affresco_uzb Caravan_uzb Chelsea Gruzdv_uzb Izumi_uzb Sato_uzb Chinaras_uzb Kp

Short En / Short Rus / Short Uzb
Affresco_uzb

Аффреско чорлагай Сизни тушликка!
Альфредо соусли кўнгилхушликка!
Бонисимо, дейсиз, бетакрор маза,
Олиймақомликдир бунда андоза.
Бундаги пиццага керакмас мақтов,
Хушбўй ҳидларига мафтунсиз дарров!
Деворий суратлар, хуштаъм шароблар,
Сицилия сари Сизни етаклар.
Минг йиллик дўст каби содиқ, қадрдон
Қарши олар бунда Сизни жуфт Арслон .

Тарих

Итальянча таомлар ресторани “Affresco” – шаҳримизнинг энг романтик гўшаси!
Ҳамюртларимиз бу ерни дил изҳорлари учун энг мақбул жой деб билишади. Бу бежиз эмас. Ўтган икки йил мобайнида ресторанда 100 дан ортиқ никоҳ
тўйлари бўлиб ўтди. Бу ернинг мафтункор муҳити нафақат дил изҳори учун, балки дўстона учрашувлар, оилавий тадбирлар ва муҳим саналарни яқинлар даврасида нишонлаш учун ҳам мос келади. Шаҳримизнинг кўзга кўринган тадбиркорлари, чет эл элчихоналари ва халқаро ташкилотлар вакиллари амалий музокаралар учун айнан шу ресторанни танлашади.
Рестораннинг ҳушёр ходимлари “Affresco”да ўтган ҳар бир оқшомни чинакам унутилмас лаҳзаларга айлантиришга ёрдам беришади!
Таомномадан Италия ошхонасининг энг сара таомлари ўрин олган. Пиццалар ва пасталарнинг турли хиллари айнан шу ерда тайёрланади.
Маҳсулотлар ва зираворлар “Affresco”га Сицилиядан олиб келинади. Ошпазлар эса улардан ҳақиқий “санъат асарларини” яратишади.