12chairs_uzb Affresco_uzb Caravan_uzb Chelsea Gruzdv_uzb Izumi_uzb Sato_uzb Chinaras_uzb Kp

Short En / Short Rus / Short Uzb
Affresco_uzb

Аффреско чорлагай Сизни тушликка!
Альфредо соусли кўнгилхушликка!
Бонисимо, дейсиз, бетакрор маза,
Олиймақомликдир бунда андоза.
Бундаги пиццага керакмас мақтов,
Хушбўй ҳидларига мафтунсиз дарров!
Деворий суратлар, хуштаъм шароблар,
Сицилия сари Сизни етаклар.
Минг йиллик дўст каби содиқ, қадрдон
Қарши олар бунда Сизни жуфт Арслон .

Чегирма

Биз янги дисконт дастурини тақдим этишдан мамнунмиз.Ушбу дастуримизга киритилган янгиликлар янада кўпроқ қулайликлар яратиб беради.

Янги дисконт карталари қуйдаги асосий вазифаларни бажаради: дисконт, депозит ва бонус йиғиш.

Мижоз карталарига радиочастотали идентификация технологияси (RFID) ўрнатилган. Бу тизим Марказий Осиёдаги ресторанларда биринчи маротаба қўлланилмоқда.

Карта соҳиби бўлсангиз, бир қанча афзалликлар ва имтиёзларни қўлга киритасиз:

20 дан 35 фоизгача жадал ошиб борувчи чегирмалар;
депозит маблағ ҳажмининг автоматик тарзда ошиб бориши;
мавсумий арзонлашув даврида 50 фоизлик чегирма;
ташриф учун бонус балларини йиғиш, бепул лотереяларда иштирок этиш, совғалар олиш;
махсус акциялар ва тадбирларга таклифномалар олиш;
“Caravan Group” порталидаги шахсий кабинет ёрдамида ўз ҳисоби, депозит ва бонусларидан фойдаланиш;
ва бошқа кўплаб нарсаларга эга бўлиш.

Аввалги дисконт карталар эгалари автоматик равишда янги карталарга
эга бўлишади ва улар учун олдинги чегирмалар фоизи амал қилади.